Скайдайверлар жамоаси 9 минг метрдан ортиқ баландликда учиб кетаётган самолётдан автомобилда сакради. Трюк акс этган видео YouTube’га жойланди, деб ёзади «Мотор».
Роликка берилган изоҳда айтилишича, сакрашга тайёргарлик профессионал скайдайвер ва трюклар постановкачиси Стив Кертис томонидан олиб борилган. Сакраш олдидан машинадан узатиш қутиси, двигателни олиб ташлашди, томини кесиб ташлашди, шунингдек, аэродинамика яхшироқ бўлиши учун машина тубини бутунлай ёпиб қўйишди.
Трюк ташкилотчилари сўзларига қараганда, сакраш «Зона 51» ҳарбий базаси ҳудудида амалга оширилган ва жамоа иштирокчилари олган майда жароҳатларга қарамай, умуман олганда муваффақиятли кечган.
Изоҳ (0)