Айда Уорд исмли янги туғилган чақалоқ Туркиядаги касалхонада «асир»га айланиб қолди. Гап шундаки, шифохона кўрсатилган тиббий ёрдам учун унинг ота-онасидан 134 минг доллар тўлашни талаб қилди, деб ёзади New York Post.
Британиялик жуфтлик Туркияга дам олиш учун келганди. Тўсатдан аёлда муддатидан уч ой аввалроқ туғруқ бошланиб қолди.
Жуфтлик уларнинг суғурта компанияси тиббий хизматлар кўрсатиш учун харажатларни қоплайди, деб ўйлаганди. Натижада улар 77 кун давомида клиникадан ўз чақалоғини олишга уринди.
Охир-оқибат суғурта компанияси ҳисоб бўйича 5400 доллар тўлагач, улар ўз уйларига учиб кетишга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)