Jeep компанияси Wrangler йўлтанламасининг янги авлодини тақдим этди. Автомобиль енгилроқ бўлди ва тўлиқ узатмали иш режимига эга бўлди. Rubicon модификацияси эса 33 дюймли шина билан жиҳозланди. Бу заводда серияли тарзда ишлаб чиқариладиган машиналарга ўрнатилган энг катта ғилдирак бўлди. «Мотор» автомобилларнинг суратларини тақдим этди.
Wrangler’нинг тўртинчи авлоди мустаҳкамроқ ва қаттиқроқ рамада йиғилган. Кузовда алюминийнинг қўлланилиши машина вазнининг 91 килограммга енгиллашишига хизмат қилди. Бу материал автомобилнинг двигатель қопқоғи, эшиклар ва ойналарнинг рамкасида қўлланилган.
Янги авлоддаги Wrangler уч хил томли кўринишда тақдим этилган: ўрнатилган қаттиқ том, йиғиладиган юмшоқ том ва йиғилмайдиган юмшоқ том.
Йўлтанламаснинг двигатели 3,6 литрли бўлиб, 285 от кучига эга. Двигатель олти даражали механик ёки саккиз диапазонли автомат тезлик узатиш қутиси асосида ишлайди.
Автомобилнинг Шимолий Америка бозорларига чиқиши 2018 йилнинг биринчи ярмига мўлжалланган.
Изоҳ (0)