Тель-Авив суди Исроил ҳудудида UberDAY ва UberNIGHT сервислари фаолиятини ман этди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Uber’га қарши даъвони маҳаллий транспорт вазирлиги киритди. Унинг вакилларини мазкур сервис лицензия ва суғуртага эга бўлмаган ҳайдовчилар томонидан тақдим этилаётгани дарғазаб қилди.
Исроил Uber’нинг асосий рақибларидан бири, штаб-квартираси Тель-Авивда жойлашган Gett учун қадрдон бозор ҳисобланади. Унинг улушига мамлакатдаги барча такси буюртмаларининг тахминан 28 фоизи — йилига 20 миллион қатнов тўғри келади.
Изоҳ (0)