АҚШ президенти Дональд Трамп 29 ноябрь, чоршанба куни ундан олдинги президент Барак Обама маъмурияти даврида мамлакат давлат қарзи икки марта ошганлигини эслатиб ўтди. Трамп тегишли қайдни Twitter’даги саҳифасига жойлади, деб ёзади «ТАСС».
«Собиқ президент Обама давлат қарзини атиги саккиз йилда оширгани ҳолда демократларнинг давлат қарзи ҳақидаги сўзларини эшитиш кулгили», — дея таъкидлади Америка етакчиси.
Сентябрда АҚШ давлат қарзи тарихда биринчи марта 20 триллион доллар кўрсаткичдан ошди. Ўшанда Трамп маблағлар олиш жараёнини янгидан бошлаш имконини берувчи қонунни имзолади. Бунда қарзнинг янги лимити Конгрессда 2018-молиявий йил федерал бюджети устида иш борар экан, давлат муассасаларига 8 декабргача ишлаш имконини беради.
Америка давлат қарзининг ҳозирги миқдори 20,5 триллион долларни ташкил этади. Бу кўрсаткич Обама президентлиги бошланган пайтда тахминан 10,6 триллион долларга тенг эди.
Изоҳ (0)