• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Янги образ учун қиёфасини таниб бўлмас даражада ўзгартирган актёрлар (фото)

    Актёрлик касбида нафақат истеъдод, балки жасорат ҳам талаб этилишини Голливуд юлдузлари яхши билади. Айниқса, ўзининг жозибали ташқи кўриниши билан танилган актёрлар экранда бутунлай бошқа — ғайриоддий, хунук ёки кекса образларни гавдалантириши алоҳида таҳсинга лойиқ. Қуйида яқиндан қараганда ҳам таниб бўлмас даражадаги ролларни ижро этган ва мухлислар кўнглини янада забт этган актёрлар ҳақида маълумот берилади.

    Foto: Pinterest
    Фото: Pinterest

    Жейкоб Элорди

    Netflix’нинг жорий йил ноябрь ойида намойиш этилиши кутилаётган “Франкенштейн” номли даҳшатли фильмида актёр Жейкоб Элорди бош ролда — Франкенштейн образида пайдо бўлади. Грим усталари Элордини шу даражада ўзгартиришганки, трейлерни кўрган ҳатто энг ашаддий мухлислар ҳам уни танимай қолмоқда. Кадрдаги сурат билан Элордининг асл кўриниши орасида ҳеч қандай ўхшашлик қолмаган.

    Foto: Europa plus
    Фото: Europa plus
    Foto: MSN
    Фото: MSN

    Жаред Лето

    “Gucci уйи” номли криминал драмада мухлислар ҳашамат ва эстетик мода муҳитини кутган эди, бироқ кексайган Жаред Лето образини кўриб, томошабинлар ҳайрон қолишди. Фильмда актёр қариб қолган, сочлари тўкилиб кетган ва бир оз семириб қолган моделер — Паоло Гуччи образида гавдаланади. Визажистлар бу рол учун унинг юзини таниб бўлмас даражада ўзгартирган ва бунинг уддасидан чиққан ҳам.

    Foto: Europa plus
    Фото: Europa plus
    Foto: Europa plus
    Фото: Europa plus

    Билл Скарсгард

    Стивен Кингнинг машҳур “У” асари асосида суратга олинган фентези драмасида бош қаҳрамон Пеннивайс ролини Билл Скарсгард ижро этган. Масхарабоз образининг мудҳиш юз ифодаси, қатор-қатор тишлари ва ваҳимали нигоҳи томошабинларни ларзага солган. Агар мухлислар Билл Скарсгард фильмда иштирок этишини олдиндан билмаганида эди, кўплар бу актёрни танимаган бўларди.

    Foto: Europa plus
    Фото: Europa plus
    Foto: Europa plus
    Фото: Europa plus

    Глен Пауэлл

    2025 йил сентябрь охирида премераси бўлиб ўтиши режалаштирилган “Чад Пауэрс” сериалда Глен Пауэлл бош роллардан бирини ўйнайди. Бу сафар актёр қўрқинчли қиёфада бўлмайди, лекин одатдаги келишган кўринишидан бутунлай бошқача тарзда: узун сочли, қавариқ бурунли, ёноқлари эса тўлишган ҳолатда намоён бўлади.

    Foto: Europa plus
    Фото: Europa plus
    Foto: Europa plus
    Фото: Europa plus

    Бредли Купер

    “Maestro” фильмида Бредли Купер машҳур бастакор Леонард Бернштейн ролини ижро этган. Фильмда у икки хил вақтдаги бир образ акс этади. Ёшликдаги саҳналарда актёр асл кўринишида бўлса, ҳозирги замондаги саҳналарда эса Купер махсус грим ёрдамида кекса қиёфада рол ўйнаган.

    Foto: Europa plus
    Фото: Europa plus
    Foto: Europa plus
    Фото: Europa plus

    Эбон Мосс-Бакрак

    “Фантастик тўртлик: Илк қадамлар” фильмида Эбон Мосс-Бакрак махлуқ кўринишидаги Бен Гримм ролини ижро этган. Унинг қиёфаси шу қадар ўзгарган ва компьютер графикалари билан тўла эди-ки, актёрни таниш деярли имконсиз бўлган.

    Foto: Europa plus
    Фото: Europa plus
    Foto: Europa plus
    Фото: Europa plus

    Колин Фаррелл

    Колин Фаррелл “Пингвин” фильмида жиноят оламининг вакили — Освалд Кобблпот образини гавдалантирган. Грим усталари унинг юзига чуқур чандиқлар, бошига тепакаллик ва баданига бир неча ўн килограмм “ортиқча вазн” қўшгач, актёр экранда буткул бошқа одамга айланган.

    Foto: Europa plus
    Фото: Europa plus
    Foto: Europa plus
    Фото: Europa plus

    1 август, 18:30   Изоҳ (0)   1580
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #кино#фильм#Голливуд#образлар#грим

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Apple уч миллиард дона iPhone сотди

    Дунё | 1 август, 23:45

    Эроннинг “Истиқлол” клуби Рустам Ашурматов билан шартномани бекор қилиши мумкин

    Спорт | 1 август, 23:30

    “АҚШ Ғазо секторидаги очарчиликка қарши курашиш режаси устида ишламоқда” — Трамп

    Дунё | 1 август, 23:25

    “Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатлари яҳудий қадриятларига зид” — нидерландиялик раввин

    Дунё | 1 август, 23:10

    АҚШдаги музей экспозициядан Трампнинг импичментлари ҳақидаги маълумотни олиб ташлади

    Дунё | 1 август, 23:00

    Хитойда одамлар аномал иссиқдан метрода ўтириб сақланмоқда

    Дунё | 1 август, 22:40

    Чет элларда оғир шароитда қолган ўзбекистонликларни ватанга қайтариш акциясига старт берилди

    Ўзбекистон | 1 август, 22:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.