Ўтган ҳафтада террорчилар томонидан юзлаб маҳаллий аҳоли вакиллари ўққа тутилган Мисрнинг Синай ярим ороли шимолида жойлашган Ар-Рауда масжиди 29 ноябрь куни қайта очилди. Бу ҳақда Миср диний мулк вазирлигининг Шимолий Синайдаги бошқармаси бошлиғи Муҳаммад Ал-Аашнинг сўзларига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, масжид 29 ноябрь, чоршанба куни ишга туширилган ва диндорларга хизмат кўрсатмоқда.
Ал-Ааш Ар-Рауда масжидида намоз ўқиш таъмирлаш ишлари ниҳоясига етгач, намозхонлар учун янги гиламлар тўшалганидан сўнг бошлаб юборилганини қўшимча қилди.
Аввалроқ, Ар-Рауда масжидининг таъмирлаш ишлари 1 декабрь, жума куни якунланиши ҳақида маълум қилинган эди.
Диний мулк вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, ташкилот томонидан ташкил этилган махсус техник комиссия масжидга етказилган моддий зарар беш минг доллар атрофида эканлигини аниқлаган эди.
Изоҳ (0)