Ишбилармонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун Россия президенти томонидан тасдиқланган бизнес-омбудсман, «Ўсиш партияси» етакчиси Борис Титов мамлакат раҳбари Владимир Путинга 2018 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловида ўзининг иштирок этиши ҳақида айтганини маълум қилди, деб хабар берди «Ведомости».
«Мен президентга сайловда иштирок этиш истагим борлигини айтдим», — деди Титов Лондонда бўлиб ўтган рус—британ бизнес форумида журналистлар томонидан берилган саволга жавобан.
Титовни ўзи эгаллаб турган ваколатли шахс лавозимида мустақил сайлов кампаниясида иштирок этиш имконияти ташвишга солмоқда. «Мен ушбу масала манфаатлар тўқнашуви эмаслиги ҳақида жавоб олдим. Кампания вақтида таътилга чиқишим керак бўлади, бироқ дастуримиз асосида ётган иқтисодий ғоялар манфаатлар тўқнашуви ҳисобланмайди», — дея тушунтириш берди Титов.
«Ўсиш партияси» Титов номзодини президентликка илгари суриши ҳақида 26 ноябрь куни маълум бўлганди.
Изоҳ (0)