Индонезия ҳукумати Бали оролидаги «Агунг» вулқони туфайли эълон қилинган фавқулодда ҳолат режимини 10 декабргача узайтирди, деб хабар беради «ТАСС».
Бали губернатори Мейд Мангку Пастика яқин кунларда жиддий кул отилиши хавфи сақланиб қолаётганини маълум қилган.
Шу билан бирга Индонезиянинг фуқаро авиацияси маъмурияти қўшни Ломбок оролидаги аэропортнинг ёпилишини эълон қилди.
Рейслар 1 декабрга қадар тўхтатилгани айтилмоқда.
Мавзуга доир: Ўзбекистонликларга Балига саёҳат қилмаслик тавсия этилди
Изоҳ (0)