Фуқаролик уруши йилларида Сурияда 24746 аёл ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги ҳукумат армияси хизматчилари томонидан ўлдирилди, деб хабар беради Суриянинг инсон ҳуқуқлари бўйича ташкилоти (SNHR).
Ҳуқуқ ҳимоячилари 2011 йил мартидан 2017 йил ноябрига қадар бўлган статистикани тақдим этди. SNHR вакиллари 25 минг ўлдирилган хотин-қизларнинг 11,5 мингга яқини болалар ва ўсмирлар бўлганини маълум қилди.
Уларнинг 84,53 фоизи Башар Асад режими қурбонларидир. Жумладан, 21 мингга яқин аёл ҳарбийлар томонидан ўлдирилган. Яна 988 аёл ва қиз Россия армияси томонидан. 611 нафар хотин-қизнинг ўлдирилишида АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция кучлари, 573 нафарининг ўлимида эса ИШИД жангарилари айбдор.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)