«Сан-Хуан» экипажининг икки аъзоси сув ости кемасини Атлантика океани жанубий қисмида ғойиб бўлишидан бир неча кун аввал тарк этган. Бу ҳақда Аргентина ҳарбий-денгиз кучлари вакили Энрике Бальби маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Мар-дель-Платада бортга 45 киши чиққанди. Бироқ Ушуайега келганида бир киши онаси бетоб бўлгани учун кемани тарк этди ва уйига йўл олди. Шунингдек, бир лейтенантга рухсат берилди ва унинг ўрнини бошқа ҳарбий хизматчи эгаллаганди», — деди Бальби.
Субмарина экипажи таркибидаги ўзгаришлар охирги вақтларда амалга оширилгани сабабли дастлабки кунларда рўйхатда англашилмовчиликлар рўй берди ва бу кема бортида одамлар сони маълум қилинганидан кўпроқ бўлгани ҳақидаги тахминларни келтириб чиқарди.
Аргентина ҳарбий-денгиз кучларига кўра, узоқ муддатли сафарлар давомида «Сан-Хуан» бортида 50 кишигача бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)