22 ноябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Кун фотоси: Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Жанубий Кореяда. Шавкат Мирзиёевни Жанубий Корея бош вазир ўринбосари кутиб олди. Трампни эса ТИВ раҳбари қарши олганди. Ташрифга доир барча хабарлар — бу ерда.
2. Шавкат Мирзиёев Қирғизистоннинг «Данакер» ордени билан мукофотланди. Алмазбек Атамбаев Россия президенти Путинни ҳам Қирғизистоннинг олий мукофоти билан тақдирлади.
3. Ўзбекистонда Hyundai автомобилларини ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, Асакадаги заводда Chevrolet Tracker кроссоверини серияли ишлаб чиқариш бошланади.
4. Актёр Шуҳрат Нуралиевнинг вафот этгани ҳақидаги хабарлар тасдиқланмади. У чуқур кома ҳолатида. Бир муддат аввал унинг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
5. Лобановнинг қилиғи учун «Пахтакор» 50 миллион, Лобановни сўккан мухлислари учун «Насаф» 100 миллион тўлайди. Аввалроқ Лобанов мухлисларни ҳақорат қилгани учун узр сўраган эди.
Изоҳ (0)