Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни «Данакер» ордени билан мукофотлади. Бу ҳақда Қирғизистон давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида стратегик шерикчилик муносабатларини ўрнатиш ҳамда анъанавий дўстлик ва яхши қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлаш йўлидаги улкан шахсий ҳиссаси учун тақдирланган.
«Данакер» ордени билан халқлар ўртасида тинчлик, дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш ишига катта ҳисса қўшган шахслар мукофотланади. Орденнинг орқа томони олтин билан қопланган.
Қирғизистоннинг ушбу давлат мукофоти билан тақдирланганлар орасида Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Дмитрий Медведев, Хитой ташқи ишлар вазири Ван И, жаҳонга машҳур виоленчелчи Йо Йо Ма кабилар бор.
Изоҳ (0)