23 ноябрь куни Тошкентда кечаси 4—6, кундузи 20—22 даража илиқ бўлади. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология маркази маълумотларига асосланиб, ЎзА хабар бермоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди.
Қорақалпоғистон Республикасида кечаси 5—10, кундузи 15—20 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси 3—8 даража илиқ, чўл ҳудудларида 0—2 даражагача совуқ, кундузи 18—23 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кечаси 2—7, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида 4—6 даражагача совуқ, кундузи 17—22 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кечаси 5—10, кундузи 18—23 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кечаси 0—5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 15—20 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида кечаси 0—5 даража илиқ, тоғли жойларда 3—5 даражагача совуқ, кундузи 9—14 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)