Натижада жабрланувчи Х.К. оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ашёвий далил сифатида ошхона пичоғи олинган. Тергов ҳаракатлари Тошкент туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан олиб бормоқда.
Хабарга кўра, 1971 йилда туғилган фуқаро Т.М. 1999 йилда туғилган фуқаро М.А.нинг қўл телефонига қўнғироқ қилиб, телефон рақамини Х.К.дан олганлигини айтади. М.А. жаҳл устида Х.К.нинг уйи олдига чиқиб, нима сабабдан телефон рақамини тарқатиб юрганлигини сўраганида, Х.К. спиртли ичимлик таъсирида ҳар хил сўзлар билан уни ҳақорат қилади. М.А. бу ҳолатда қизиққонлик қилиб, Х.К.нинг қорнига ошхона пичоғи тиқиб олади.
Изоҳ (0)