Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жорий йилнинг 16 ноябрь куни номаълум шахс 1986 йилда туғилган З.М.нинг уйи ётоқхонасига дераза ромини бузиш йўли билан кириб, 4 100 000 сўм пуллари ва умумий нархи тахминан 1,5 миллион сўм бўлган заргарлик буюмларини ўғирлаган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар берди.
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Бўстонлиқ туманида яшовчи 8-синф ўқувчиси, 2003 йилда туғилган С.Ў. содир этганлиги аниқланиб, ушланди.
Изоҳ (0)