Тошкент шаҳридаги Республика руҳий хасталикларни интенсив кузатиш шифохонасидан 20 ноябрь, душанба куни уч бемор қочиб кетди. Бу ҳақда, ўз манбасига асосланиб, «Kun.uz» хабар бермоқда.
Қочган беморлар муқаддам жиноий ҳаракатлари учун жавобгарликка тортилган. Улардан бири ўғрилик, иккинчиси гиёҳвандлик моддасини тарқатиш, учинчиси танага қасддан оғир тан жароҳати етказиш каби қилмишларга қўл урган.
Қайд этишларича, икки нафари Қашқадарёдан, яна бири Самарқанд вилоятидан бўлган беморлар шифохонада сигнализация тизими ишламаганидан фойдаланиб, қочган. Улардан бири онаси билан алоқага чиқиб, «таксига пул зарур»лигини айтган.
«Айни пайтда Тошкент шаҳар ИИББ томонидан тезкор-қидирув ишлари бошланган», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)