Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида бунёд этилган «Ёшлар» уйи ўз эгаларига топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда мамлакатда ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб турмуш шароити яратишга доимий эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Замонавий меъморчилик асосида барпо этилган икки ва уч хонадан иборат кўп қаватли уй 32 хонадонга мўлжалланган бўлиб, барча қулайлик ва шароитларга эга.
«Давлатимиз томонидан ёшларга кўрсатилаётган улкан эътибор туфайли уйли бўлдик, — деди хонадон соҳибларидан бири Беҳзод Алмаматов. — Бунга жавобан биз Ватанимиз равнақи йўлида янада фидойилик билан хизмат қиламиз».
Изоҳ (0)