Тошкентнинг Олмазор туманидаги руҳий касалликлар шифохонасидан 20 ноябрь куни қочган уч беморнинг сўнггиси 21 ноябрь куни қўлга олинди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
Исми Шерқул Омонов бўлган қочоқ шахс 21 ноябрь куни соат тахминан 15:00 да, Чилонзор туманидаги «Абу Сахий» бозори ҳудудида қўлга олинган. Ушлаш жараёнида у милиция ходимларига қуролли қаршилик кўрсатган.
У ёнида бўлган пичоқ билан ички ишлар органлари ходимига қуролли фаол қаршилик кўрсатиб, ён атрофдагиларга нисбатан жиддий хавф туғдирган.20 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган кучайтирилган назоратли руҳий касалликлар шифохонасидан муқаддам судланган уч бемор қочиб кетгани ҳақида маълум бўлган эди. Уларнинг икки нафари — Маъруф Рашидов ва Аҳрор Ҳамроев шу куннинг ўзидаёқ қўлга олинган эди.Бироқ, ички ишлар органлари ходими тан жароҳати олган бўлишига қарамай, юқори профессионал тайёргарлиги ва жасорати туфайли Шерқул Омоновни қуролсизлантириб, қўлга олган.
Тошкент шаҳар ИИББ ахборотидан
20 ноябрь куни тарқатилган хабарларда учинчи қочоқ — Шерқул Омоновни излаш ишлари давом этаётгани маълум қилинган эди. Худди шу куни Тошкентнинг кириш-чиқиш постларида назорат фавқулодда кучайтирилиб, постлар олдида катта тирбандликлар юзага келди.
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълумотларига кўра, Маъруф Рашидов қасддан баданга оғир шикаст етказиш, Аҳрор Ҳамроев эса гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш моддалари бўйича судланган. Шерқул Омонов эса ўғрилик жиноятини содир этгани учун жазога тортилган эди.
Изоҳ (0)