Швециянинг Уппсал университети олимлари тадқиқот ўтказиб, ити бўлган одамлар юрак-томир хасталикларига камроқ дуч келиши ва шу тариқа, ити бўлмаган одамлардан кўра, узоқроқ умр кўришини аниқлади, деб ёзади Afisha Daily.
Олимлар 3,4 миллион швецияликнинг саломатлиги ҳақидаги сўнгги 12 йиллик маълумотларни таҳлил қилиб чиқди. Тадқиқот иштирокчилари икки гуруҳга — ит эгалари ва ити йўқларга ажратилди. Ити борларда юрак-томир хасталикларидан вафот этиш хавфи 23 фоизга пастроқ бўлиб чиқди. Маърузага кўра, итлар ўз эгаларига ижтимоий кўмак тақдим этиб, уларни жисмоний фаолликка ундайди (бунда гап сайрга чиқишлар ҳақида бормоқда).
Тадқиқот муаллифлари ёлғиз ит эгалари ўлим хавфининг пастлигини алоҳида таъкидлади. Бу ҳолда барвақт ўлим хавфи ити бўлмаган ёлғиз одамларга нисбатан 33 фоизга камроқдир. Тадқиқотчилар фикрича, итлар ўз эгаларига стресс, ижтимоий яккаланиб қолиш, депрессия ва ёлғизликни енгишда ёрдам беради.
Аммо олимлар умр узоқлиги ва уйда ит борлиги ўртасидаги боғлиқликнинг бошқа сабаблари ҳам бўлиши мумкинлигини қайд этди. «Бизнинг тадқиқотимиз итларнинг юрак-томир касалликларига сабабли таъсирини исботламайди», — дея хулоса қилди улар.
Изоҳ (0)