Япония, АҚШ ва канадалик тадқиқотчилар гуруҳи инсон ДНКсидаги узоқ умр кўриш имконини берувчи, метаболизмни яхшиловчи ва диабет ривожланиши хавфини камайтирувчи мутацияни аниқлади. Бу ҳақда EurekAlert! хабарида айтилади.
Мутахассислар АҚШнинг Индиана штати, Берн шаҳрида яшовчи амишлар диний жамоатчилиги вакиллари орасида генетик таҳлил ўтказди. 43 кишининг ДНКси PAI-1 плазминоген активатори ингибитор-1 ни кодловчи SERPINE1 генининг нофункционал нусхасидан иборат эканлиги аниқланди.
PAI-1 оқсилининг кўп миқдорда бўлиши эски ҳужайраларга хосдир. Мутацияланган SERPINE1 бўйича гетерозиготали одамлар учун (геннинг иккита нусхасидан бири нуқсонли бўладиган ҳолат) лейкоцитлар ҳужайраларида теломерларнинг анча узун бўлиши, қондаги инсулин миқдори паст бўлиши хос бўлди. Мутация соҳиблари диабет билан камроқ касалланган, шунингдек, узоқ умр кўрган.
Изоҳ (0)