Афғонистон қуролли кучлари вертолётлари мамлакат шимолидаги Фараҳ вилоятида жойлашган қишлоқ бозорига зарба берди. «РИА Новости» хабарига кўра, ҳодиса оқибатида 25 киши, хусусан, тўрт бола тан жароҳати олган.
Вилоят губернатори вакили Носир Маҳдийнинг таъкидлашича, Афғонистон армияси вертолётлари қишлоқда яширингани гумон қилинган «Толибон» жангариларига қарата ўт очган.
Унинг сўзларига кўра, авиазарба оқибатида саккиз нафар жангари, жумладан, уч нафар қўмондон йўқ қилинган, фақат тўрт нафар тинч аҳоли вакили жароҳатланган.
Изоҳ (0)