АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан музокараларини «ўта самарали» ҳисоблади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
«Си Цзиньпин билан учрашувларим ўта самарали бўлди. Жумладан, савдо ва Шимолий Корея мавзуси юзасидан», — дея ёзув қолдирди Трамп Twitter’даги саҳифасида.
Шунингдек, Трамп Пекин билан савдо айланмасида Вашингтонда катта танқислик юзага келишида жавобгарликни Хитойга эмас, АҚШнинг аввалги маъмуриятларига юклади.
«Хитойни айбламайман. Ҳамма айб Хитойга АҚШ билан савдода ўтиб кетиш ва Қўшма Штатлар миллиардлаб доллар йўқотишига сабаб бўлган олдинги маъмуриятлар ноқобиллигида. Нима билан шуғулланаётгани ҳақида ҳеч қандай тушунчага эга бўлмаган шахсларни ортда қолдиргани учун Хитойни қандай айблаш мумкин? Мен ҳам уларнинг ўрнида бўлганимда худди шундай йўл тутган бўлардим!» — таъкидлади АҚШ президенти.
Изоҳ (0)