20th Century Fox киностудияси Стивен Спилбергнинг «Махфий ҳужжатлар тўплами» (The Post) номли фильми трейлерини эълон қилди. Фильмда The New York Times ва The Washington Post газеталарининг журналистлари ҳақида ҳикоя қилинади. Мазкур журналистларнинг қўлига Пентагоннинг Вьетнам уруши ҳақидаги махфий ҳужжатлари тўплами тушиб қолади, деб ёзмоқда Meduza.
«Махфий ҳужжатлар тўплами»да асосий ролларни Том Хэнкс (The Washington Post’нинг собиқ бош муҳаррири Бен Брэдли) ва Мерил Стрип (худди шу газетанинг ношири Кей Грэм) ўйнаган. Фильм «Оскар»га асосий номзодлардан бири сифатида баҳоланмоқда.
Фильмнинг жаҳон премьераси 2017 йилнинг 22 декабрида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)