АҚШ фан ва санъат телевизион академияси жинсий тегажоғликда айбланаётган продюсер ва режиссёр Харви Вайнштейнни ўз аъзолигидан бир умрга четлатиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Академия бошқарувининг бугунги эшитувидан сўнг Харви Вайнштейн телеакадемиядан бир умрга четлатилди. Академия зўравонликнинг исталган турига қарши чиқадиганлар ва мазкур муаммодан азият чекканларни қўллаб-қувватлайди», — дейилади хабарда.
Ҳар йили нуфузли «Эмми» телевизион танловини ўтказувчи ташкилот мазкур можародан сўнг ўз этика кодексини ишлаб чиқаётганини маълум қилди.
Аввалроқ Вайнштейн Америка продюсерлари гильдияси, Британия кино институте, Америка кино санъати акдемиясидан ва ўзининг Weinstein Company продюсерлик компанияси директорлар кенгаши таркибидан ҳам четлатилган.
Изоҳ (0)