Америкалик продюсер Харви Вайнштейн бир умрга Америка продюсерлар гильдиясидан четлатилди. Бунга сабаб яқинда унинг атрофида юз берган жинсий тегажоқлик билан боғлиқ жанжаллар бўлган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Гильдиянинг бошқарув кенгаши Харви Вайнштейнни четлатиш жараёнини бошлаш учун овоз берди. Шунингдек, унга аппеляция учун 15 кун берилган.
Гильдия продюсер учун умрбод тақиқ киритишга қарор қилганидан сўнг унинг ўзи ташкилотни тарк этган. Мазкур масала юзасидан қарор бир овоздан қабул қилинган.
Гильдия вакиллари бу қарорни «беқиёс» деб атамоқда ва Вайнштейн атрофида юз берган жанжаллардан сўнг мазкур масаланинг жиддийлигини таъкидламоқда.
Изоҳ (0)