Ироқ Курдистонида президентлик мансаби сақлаб қолинади, сайлов эса 2018 йил июлида, парламент сайлови билан бир пайтда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Курдистон Демократик партиясининг Москвадаги вакили Хошави Бабакр «РИА Новости» агентлигига маълум қилди.
29 октябрь куни мухторият қонунчилик мажлисида собиқ президент Масъуд Барзонийнинг мурожаати ўқиб эшиттирилди. Унда сиёсатчи 1 ноябрь куни тугайдиган ваколатини узайтирмаслигини маълум қилди.
Барзонийнинг президентлик ваколати 2013 йили тугаган, шундан сўнг бу муддат парламент ва суд томонидан икки марта узайтирилган эди.
«Яна президент сайланади. Президент мансаби сақлаб қолинади», — маълум қилди Хошави Бабакр.
Изоҳ (0)