Россия президентлиги лавозимига номзодини қўйиш ниятида бўлган ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский овозларнинг 30 фоизини олишга қодирлигини билдирмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Жириновскийга кўра, шундай бўлган тақдирда сайловларнинг иккинчи босқичи ўтказилиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.
«Кремль номзоди, кампания адолатли ўтказилса, 50 фоиз овоз тўплолмайди. Икки-уч номзод 60 фоиз овозни ўзига тортиб кетиши, Кремль номзоди 40 фоиз олиши мумкин. Ўшанда ҳақиқий кураш бўлади, кишилар имконият пайдо бўладиган иккинчи номзод атрофида бирлашади», — деди ЛДПР етакчиси.
Ҳозирча Жириновский учун президент сайловларидаги рекорд кўрсаткич 9,35 фоиз бўлиб, 2008 йилда қўлга киритилган.
Маълумот учун, Россия президентлигига навбатдаги сайлов 2018 йил мартида бўлиб ўтади, сайлов кампанияси жорий йил декабрь ойида бошланади.
Изоҳ (0)