Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Пхеньяндаги косметика ишлаб чиқарувчи фабрикага борди, деб хабар беради «Ведомости».
КХДР раҳбарига мазкур ташрифда рафиқаси Ли Соль Чжу ва синглиси Ким Ё Чжон ҳамроҳлик қилди.
Улар реконструкция қилинган фабрикада ишлаб чиқариш цехи, экспертиза бюроси ва маҳсулот намуналари хонасини кўздан кечирди.
Ким Чен Ин кенг ассортиментдаги косметика, унинг юқори сифати ва бежирим қадоғидан қониқиш ҳис қилди. У КХДРда яшовчи аёллар замонавий ташкилотда жаҳон стандартларига мос тарзда ишлаб чиқарилган косметика воситаларидан баҳраманд бўлишидан мамнун бўлди.
Хабарда қайд этилишича, санкцияларнинг кучайтирилиши оқибатида КХДРда сўнгги йилларда хорижий косметика тақчиллиги бошланди. Шунинг учун Шимолий Корея миллий косметика воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.
Изоҳ (0)