Мексика шимолидаги Тихуана шаҳрида жойлашган қариялар уйида содир бўлган ёнғин оқибатида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reforma газетасига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Маълумотларга кўра, яна икки нафар жабрланувчининг аҳволи оғир.
Ёнғинга айнан нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум. Тахминлардан бирига кўра, нохуш ҳодисага қисқа туташув сабаб бўлган бўлиши мумкин.
2015 йилнинг июнида шу штат — Қуйи Шимолий Калифорниядаги қариялар уйида содир бўлган ёнғин оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)