БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Хон-Шейхун шаҳрида уюштирилган кимёвий ҳужум учун Сурия расмийларига жавобгарликни юклаган комиссия профессионаллиги ва холислигига ишончи комил. Бу ҳақда БМТ ва Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилотининг янги ҳисоботига изоҳ берган бош котиб расмий вакилининг ўринбосари Фархан Ҳақ маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Бош котиб комиссиянинг профессионаллиги ва холислигига тўлиқ ишонади. Комиссия раҳбарияти ва ходимларига машаққатли меҳнат ва жонбозлик учун миннатдорлик билдиради», — деди Фархан Ҳақ.
Расмий вакил ўринбосарига кўра, Гутерриш Сурияда кимёвий ҳужумларни ўрганишни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаган мамлакатларга ҳам миннатдорлик билдиради. Шунингдек, комиссия ҳисоботи Хавфсизлик кенгашида муҳокама этилишини кутмоқда.
Изоҳ (0)