Каталония ҳукумати ва парламенти тарқатиб юборилди. Бу ҳақда Испания бош вазири Мариано Рахой 27 октябрь, жума куни кечки пайт маълум қилди, дея хабар беради Meduza.
Рахойга кўра, Каталония парламентига муддатидан олдинги сайловлар 21 декабрда бўлиб ўтади. Шундан сўнг депутатлар минтақанинг янги ҳукуматини тайинлайди.
Автономия ҳукумати тўлиқ тарқатиб юборилишидан ташқари маҳаллий полиция раҳбари Хосеп Луис Траперо ҳам лавозимидан четлатилди.
Эслатиб ўтамиз, Каталония парламенти 27 октябрь куни мустақиллик тўғрисидаги декларацияни қабул қилди. Шундан сўнг Испания сенати мамлакат ҳукуматининг минтақада тўғридан тўғри бошқарув жорий этиш тўғрисидаги қарорини маъқуллади.
Изоҳ (0)