Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тожикистоннинг Asia-Plus нашри бош муҳаррири Аваз Йўлдошев бир неча йиллардан буён биринчи марта Ўзбекистонга машинада бориб, мамлакатнинг янги етакчиси ички ислоҳотларга ҳақиқатан ҳам жиддий киришганига ишонч ҳосил қилди. Бу ҳақда у «Мирзиёевнинг сеҳрли портали» сарлавҳали муаллифлик мақоласида айтиб ўтди.

Фото: Facebook / Шавкат Мирзиёев

Фото: Facebook / Шавкат Мирзиёев

«Маҳаллий аҳоли айтишича, Ўзбекистондаги мансабдорлар халқ фикрига қулоқ солишни бошлаган, коррупция эса камайган. Нима сабабдан? Суҳбатдошларим бир овоздан мансабдорлар жуда қўрқадиган, Мирзиёевнинг порталини тилга олди», — деб ёзади журналист.

«Президент қабулхонасига мурожаат қилиб, жавоб олган фуқаролар сўзларига кўра, амалиёт Ўзбекистон фуқароларининг бирорта ҳам мурожаати жавобсиз қолмаслигини кўрсатган… Ва маҳаллий аҳоли айтганидек, ўзбек амалдорлари энди аҳолининг президентга шикоятидан оловдан қўрққандек қўрқади», — дея давом этди у.

«Шуниси қизиқки, — дея қайд этади муҳаррир, — Президент портали очилиши билан, барча вазирлик ва идоралар, вилоят, шаҳар ва туманлар раҳбарлари фуқароларнинг шикоят ва аризаларини қабул қилиш учун шундай қабулхоналарни очган. Президентдан ортда қолмай, муаммоларни ‘ўсиб турган жойида’, ҳали давлат раҳбарига етиб бормасидан ҳал қилишга интилмоқда».

Тожикистонлик журналист Ўзбекистонда маҳаллий аҳолидан эшитган Шавкат Мирзиёев порталининг «сеҳри»ни уйга қайтиш чоғида синаб кўришга қарор қилди. Чегарада ўзбек божхоначиси нонушта қилиб олиш мақсадида ундан ўн дақиқа кутиб туришини сўраган вақтда журналист унга Президент портали ҳақида эслатган, бу эса иш берган: уни табассум билан ва ортиқча тўсиқларсиз ўтказиб юборишган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар