Санкт-Петербург шаҳрининг Адмиралтейский туманида полиция ходимлари чет эл фуқаросининг автомобилини ўғирлаб кетган ўзбекистонлик муҳожирни қўлга олди, дея хабар бермоқда «Gazeta.spb.ru».
Ҳуқуқ-тартибот органларига шаҳардаги Хитой ресторанлари тармоғи директори бўлиб ишлайдиган 34 ёшли Хитой фуқароси мурожаат қилиб, 15 апрелдан буён Степан Разин кўчасидаги уй ҳовлисига қўйилган Chevrolet Klan автомобили ўғирлаб кетилганини маълум қилган.
24 октябрь куни тезкор-қидирув тадбирлари натижасида шу кўчада рўйхатдан ўтмаган ҳолда яшовчи ўзбекистонлик 32 ёшли эркак қўлга олинди. Ҳозирча у мамлакатни тарк этмаслик ҳақидаги тилхат билан озодликка чиқарилди.
Изоҳ (0)