Ўзбекистон Шавкат Мирзиёев 26 октябрь куни Истанбулга ташрифи чоғида Тўпкапи саройини бориб кўрди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
XV асрда қурилган мазкур тарихий мажмуа кўп асрлар давомида Усмонлилар сулоласининг саройи бўлган. 1923 йил музейга айлантирилган. Бугунги кунда мажмуада 65 мингдан зиёд экспонат сақланади.
«Давлатимиз раҳбари сарой тарихи ва музейдаги қадимий экспонатлар билан танишди», — дейилади ЎзА ахборотида.
Изоҳ (0)