Австриянинг бўлажак канцлери Себастьян Курц икки ой ичида коалицион музокараларни ўтказиб, ҳукуматни шакллантиришга умид қилмоқда. Бу ҳақда «Европейская правда» хабар бермоқда.
«Албатта, бу музокаралар қай даражада ривож топишига боғлиқ. Агар тез ўтса — яхши, лекин сифат муҳимроқ. Менинг мақсадим — Рождествога қадар ҳукуматни шакллантириш. Австрияликлар тез иш бошлайдиган мустаҳкам ва барқарор ҳукумат кутмоқда. Музокаралар 60 кундан сўнг якунланиши лозим», — деди Курц.
Парламент кўпчилигидан иборат коалиция шакллантириш учун Курснинг партияси собиқ канцлер Кристиан Керннинг социал-демократлари ҳамда ультраўнгчи Озодлик партияси (FPO) билан бирлашиши талаб этилади. FPO коалицияга қўшилишнинг талаби сифатида ички ишлар вазири лавозимига эга бўлишни сўрамоқда.
Курс FPO’нинг бу талабини тўғри тушунишини таъкидлади:
«Бу сайловда партиямиз аъзолари бўлмаган одамлар учун ҳаракатимни билиб очиб қўйдим. Шунинг учун ҳозир бизда сиёсий тажрибага эга ва бошқа истиқболларни берувчи одамлардан иборат жамоамиз бор. Шубҳасиз, федерал ҳукуматда катта ўзгаришлар бўлади».
Изоҳ (0)