АҚШнинг ҳозирда ҳаёт бўлган барча беш нафар собиқ президенти Техасдаги хайрия концертида иштирок этди. Тадбирдан тушган маблағ тўфонлардан жабр кўрган америкаликлар эҳтиёжи учун йўналтирилади, деб хабар беради «ТАСС».
Уч соат атрофида давом этган концерт «Харви» тўфони жиддий зарар етказган Коллеж-Стэйшн шаҳридаги қишлоқ хўжалиги ва машинасозлик университетида бўлиб ўтди. Фахрий меҳмонлар қаторидан АҚШнинг собиқ етакчилари — Жимми Картер, Билл Клинтон, катта Жорж Буш, кичик Жорж Буш ва Барак Обама жой олди.
Катта Жорж Бушдан ташқари уларнинг барчаси саҳнадан туриб тўпланганларга мурожаат қилди. Шунингдек, концерт давомида АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трампнинг чиқиши видеоёзуви трансляция қилинди.
Собиқ давлат раҳбарлари сентябрь ойи бошидан бери ўтказиб келаётган хайрия кампаниясининг расмий вакиллари бугунги кунгача жами 31 миллион доллар тўплашга муваффақ бўлинганини билдирди.
Изоҳ (0)