АҚШнинг Ноксвилл шаҳрида (Теннеси штати) 50 вагондан иборат товар поезди издан чиқиб кетди ва биноларга бориб урилди. Бу ҳақда штат полицияси Twitter’даги саҳифасида маълум қилди, деб хабар беради «Корреспондент.net»
Камида икки бинога шикаст етгани билдирилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
Авария жойида ўт ўчирувчилар ва полиция ишламоқда. Маҳаллий аҳолидан поезд ҳалокати ҳудудига яқинлашмаслик сўралган.
Изоҳ (0)