Россиянинг Люберци шаҳридаги темир йўл кесишмасида бахтсиз ҳодиса содир бўлди, дея хабар бермоқда Knews.
19 ёшли қирғизистонлик йигитни поезд босиб кетган. Хабар беришларича, мазкур темирйўл кесишмаси пиёдалар ўтиши учун мослаштирилмаган эди.
«Ёш йигит кечаси темирйўлда нима қилаётгани ва фожиа қандай содир бўлганини полиция ўрганмоқда. Жабрланувчи тез ёрдам келгунига қадар вафот этган. У 1998 йилда туғилган Қирғизистон фуқароси эди», — дейилади Россия нашрлари хабарларида.
Изоҳ (0)