Россия полицияси Санкт-Петербургда ИШИДнинг бўлинмасини аниқлади ва бўлинма раҳбари деб тахмин қилинаётган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
19 октябрь куни қўлга олинган 33 ёшли шахс Тожикистон фуқароси ҳисобланади. У WhatsApp, Telegram ва Zello мобил дастурларидан фойдаланиб, ИШИД фаолиятини тарғиб қилган.
Бундан ташқари, Санкт-Петербургнинг Невский туманида 1989 йилда туғилган, ИШИДга жалб этилган яна бир шахс қўлга олинган. Ҳар иккала ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
Изоҳ (0)