Россия президентлик сайловида иштирок этиш режаси ҳақида маълум қилган таниқли телебошловчи Ксения Собчакнинг сиёсий дастури мавжуд эмас. Аввалроқ Собчак ўзини «барчага қарши» номзод дея атаганди, деб ёзади «РБК».
Собчак Британиянинг The Guardian нашрига берган интервьюсида сайловда ғалаба қозониш имкониятлари юқори эмаслиги, сиёсий дастури ва партияси йўқлигини тан олган. Айни вақтда, унинг таъкидлашича, президент Владимир Путиннинг сиёсатидан норозиларнинг бари учун у ёруғлик вазифасини ўтайди.
«Менда сиёсий куч йўқ ва мен қандайдир сиёсий дастурни ишга туширишга ҳақли эмасман», — деди Собчак.
Собчакнинг сўзларига кўра, Россияда шу вақтгача ўтказилган сайловлар ҳаққоний бўлмаган, аммо сайловларни бойкот қилиш ўрнига, унинг фикрича, норозилик билдириш учун имкониятлардан фойдаланиш муҳим.
У Путин билан яқинда бўлган учрашувини яна бир бор эслади. «Ўйлашимча, мен унга қарши ҳаракат қилиш ниятида эканлигимни юзига айтишим тўғри бўларди», — дея қўшимча қилди Собчак.
Изоҳ (0)