Мурмансклик фуқаро «Тонгги глория» номи билан машҳур, кам учрайдиган атмосфера ҳодисасини кўришга муваффақ бўлди. Қайсидир онда Шимолий денгиз устидаги булут бир ёки икки километр келадиган момақалдироқли ёқа кўринишига келган, деб хабар берди «Вести.ru».
Ушбу табиат ҳодисаси одатда ердан атига 100—200 метр баландликда пайдо бўлади. Шу билан бирга «булутли ёқа»нинг узунлиги 1000 километрни ташкил этиши ва соатига 60 километр тезликда ҳаракатланиши мумкин.
Эдуард Маришкин ҳодиса бутунлай йўқолгунига қадар уни бир неча бор суратга олишга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)