Ирландияга 16 октябрь куни «Офелия» тўфони етиб келди. Тўфон «сўнгги ярим асрдаги энг хавфли табиат ҳодисаси», деб аталмоқда. У аллақачон 200 мингта уй ва компанияни электр таъминотисиз қолдирди. Мутассаддилар эса маҳаллий аҳолини уйдан чиқмасликка чақирмоқда.
Бироқ ирландияликлар томонидан ижтимоий тармоқларда қолдирилаётган постлар тўфон уларни қўрқитмаётганини кўрсатмоқда. Meduza ана шундай постлардан бир нечтасини тақдим этди.
Take the opportunity today to secure garden furniture, trampolines, bins, large inflatable minions in preparation for #Ophelia pic.twitter.com/TkAKPGa8wD
— Dublin Fire Brigade (@DubFireBrigade) October 15, 2017
Тўфон арафасида: «Имкониятдан фойдаланиб, боғдаги мебелларни, батутларни, чиқинди челакларини ва шишириладиган катта минионларни маҳкамлаб қўйинг».
«Ҳар бир кишининг хавфсизлигини таъминлаш учун барча ресурс ва технологиялардан фойдаланилади». Видеодаги ёзув: «Пуфакдан тайёрланган тўфон кучини ўлчовчи детектор».
«Ирландияликлар «Офелия»ни шундай кутиб олади.
«15 та қисқичга маҳкамланган сочиқда текширув. Соат эрталабки 11:00, ҳеч қандай хабар йўқ».
Изоҳ (0)