Шотландиялик Жон Клаетт рафиқаси Ҳелен ва тўрт нафар фарзанди билан Эилт кўлига қараб йўл олган. Оила автомобилда кўл жойлашган Лоҳабер аҳоли пунктига етиб келгач, қайиққа ўтирган. Қайиқда бироз сузган оила қирғоққа чиқиб дам олишга қарор қилган. Бироқ улар қирғоқда бўлган вақтда оқим қайиқни оқизиб кетган. Улар эса ҳеч нарса йўқ жойда қолиб кетган, машинага етиб олиш учун ботқоқ орқали боришдан эса қўрққан, деб ёзади Meduza.
Шундан сўнг Жон полицияга қўнғироқ қилаган ва қандай қилиб ботқоқни айланиб ўтиб, машинаси турган жойга етиб олиш мумкинлигини сўраган. Қутқарув хизмати Клаеттларга темир йўл томонга боришни маслаҳат берган ва уларни яқинлашаётган поезд олиб кетишига ваъда қилган.
Оила темир йўлга етиб келганида уларни «Гарри Поттер» фильмидаги ёш сеҳргарларни Лондондан «Хогвартс»га олиб борувчи «Хогвартс Экспресс» поезди кутиб турган эди. Аслида, Клаэттларни «Хогвартс Экспресс» учун прототип бўлган «Якобит» экскурсия паравози олиб кетган. «Якобит» Шотландиянинг гўзал манзарали жойларидан, шунингдек, Гленфиннан виадукидан ўтади.
Изоҳ (0)