Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида тўрт нафар кўнгилли эркак сув ўпқонига тушиб қолган итни қутқариб олди. TJournal ҳолат акс этган видеони тақдим этди.
Видеода кўринадики, ит одамларгача сузиб бора олмайди. Итга етиб бориш ва сувга тушиб кетмаслик учун кўнгиллилар ўзига хос занжир ҳосил қилган. Натижада улар шаҳар аҳолисининг қўллаб-қувватлашлари остида итни сувдан чиқариб олишга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)