Буюк Британия шаҳзодаси Уильям ва унинг турмуш ўртоғи Кейт Миддлтон келгуси йил апрелида навбатдаги фарзандларининг дунёга келишини кутаётганларини эълон қилди. Бу ҳақда «MK.ru» хабар бермоқда.
35 ёшли Уильям ва Кейт янги меҳмон кутаётганлари сентябрь ойида маълум бўлганди.
Герцогиня аввалгидек Лондондаги Сент-Мери госпиталида боласини дунёга келтириши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Уильям ва Кейтнинг оиласида 4 ёшли шаҳзода Жорж ва 2 ёшли малика Шарлотта вояга етмоқда.
Изоҳ (0)