АҚШ Марказий разведка бошқармаси ўзининг Twitter’даги расмий саҳифасида маълум қилишича, Лулу лақабли итни портловчи моддаларни қидиришни истамагани учун ишдан бўшатиб юборган, деб хабар берди TJournal.
«Афсус билан шуни маълум қиламизки, бир неча ҳафталик машғулотлардан сўнг, Лулу портловчи моддаларни қидиришга бўлган қизиқишини йўқотди», — дейилади хабарда.
Мураббийлар уни овқат ва ўйинлар билан жалб этишга ҳаракат қилди, бироқ самарасиз. Итнинг жисмоний ва руҳий соғлиғидан хавотирланишиб машғулотарни тўхтатишди.
Итни унга мураббийлик қилган инсон асраб олган ва ҳозирда Лулу янги дўсти ва мураббийнинг фарзандлари билан ўйлаб, кунини мароқли ўтказмоқда.
Изоҳ (0)