Луганск ва Донецк вилоятлари ҳудудлари яқин келажакда Украина таркибига қайтиши мумкин. Луганск ҳарбий-фуқаролик маъмурияти собиқ раҳбарияти, эндиликда оккупация қилинган ҳудудлар ва кўчган шахслар ишлари бўйича вазир ўринбосари Георгий Тука бунга ишонч билдирди, деб хабар беради «РБК».
Унинг сўзларига қараганда, бу йўлдаги биринчи қадам тан олинмаган ДНР ва ЛНР тузилмалари раҳбарлари Александр Захарченко ва Игорь Плотницкийнинг олиб ташланиши, уларнинг ўрнига «тинчлик элчилари» келиши бўлади.
Қримнинг Украинага қайтиши эса қийинроқ бўлади. Туканинг сўзларига қараганда, бу бироз мураккаброқ масала бўлади.
«Донбасснинг қайтарилиш йўлини кўряпман, лекин Қримнинг қайтишида Россиянинг давлат сифатида йўқ қилинишидан бошқа йўл кўрмаяпман», — деди вазир ўринбосари.
Изоҳ (0)