Испаниянинг Мадрид мухтор вилоятида F-18 қирувчи самолёти қулади. «Коммерсантъ»нинг ёзишича, ҳаво кемаси учувчиси ҳалок бўлган.
El Mundo нашри маълумотларига кўра, ҳодиса самолёт Торрехон-де-Ардос шаҳарчасидаги авиабазадан учиб чиққан вақти юз берган.
Авиаҳалокат сабаблари ҳозирча номаълум. Twitter’да ҳодиса жойидан олинган видеоёзувлар пайдо бўлди.
https://twitter.com/InfoEmerg/status/920220312008093696
Ўтган ҳафта Испанияда мамлакатнинг Миллий байрами муносабати билан ўтказилган параддан қайтаётган Eurofighter қирувчи самолёти қулаган эди.
Ўшанда ҳам учувчи ўз жонини сақлаб қолишга муваффақ бўлмаган эди. Экспертларнинг фикрича, авиаҳалокат техник носозлик оқибатида юз берган бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)