Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

18 октябрь, чоршанба куни Пекинда очиладиган мамлакат коммунистлар партияси съезди арафасида Хитойда ОАВнинг Шимолий Корея ҳақидаги хабарларига қатъий чекловлар ўрнатилди. Бу ҳақда Kyodo агентлиги манбаларига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: Global Look Press

Фото: Global Look Press

Манбаларга кўра, Хитой ОАВларига Пхеньян ракета-ядро дастури ҳақида ўз материалларини тайёрлаш ва чоп этишдан воз кечиш, бу борада фақат расмий хабарлар билан чекланиш тавсия этилган.

Агентлик Пекин КХДР вақти-вақти билан Хитойдаги муҳим тадбирлар пайти ёки уларнинг арафасида турли кескин ҳаракатларни амалга ошираётганидан ташвишда эканлигини қайд этмоқда.

Жумладан, Шимолий Корея Пекинда май ойида 30 давлат вакиллари иштирокида бўлиб ўтган «Буюк ипак йўли иқтисодий камари»га бағишланган анжуман вақтида баллистик ракета синовини ўтказди. КХДРнинг олтинчи ва энг кучли ядро синови эса Хитойда БРИК саммити очилиши арафасига тўғри келди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?